09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,6 °C

Мамлакатимизда
10 Апр  2020 718

Чет давлатларида яшаётган ватандошлар билан телеконференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан Бельгия, Дания, Люксембург ҳамда Нидерландияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Европа мамлакатларида таҳсил олаётган ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар иштирокида видеоконференция шаклида мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Телеконференция қатнашчиларига Ўзбекистонда пандемия тарқалишининг олдини олиш ва унинг миллий иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Ватанга қайтиш истагида бўлган юртдошларимизга юзага келаётган вақтинчалик муаммоли вазиятни тўғри тушунишлари сўралди, ваҳимага тушмасдан, турли миш-мишларга ишонмаслик, ёлғон маълумотлар тарқатмасликка чақирилди.

Элчихонада карантин чоралари даврида Ўзбекистон фуқаролари мурожаатларига зудлик билан жавоб қайтариш мақсадида 24 соат фаолият юритадиган Тезкор штаб фаолият юритаётгани яна бир бор эслатиб ўтилди.

Шунингдек, видеоконференция давомида «EUROUZ» уюшмаси раҳбари О.Шайхов мамлакатимиз тиббиёт муассасаларига тиббий асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида маблағ тўплаш учун ташкил этилган "SolidarityWithUzbekistan" хайрия акцияси ҳақида маълумот берди.

Ўз навбатида, Бенилюкс мамлакатларидаги ватандошлар уюшмаси раиси А.Леушиус барчани нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё дуч келган коронавирус пандемиясига қарши курашишда ўз ҳиссасини қўшишга чақирди.

«Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳа вакиллари коронавирусга қарши курашда давлатга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Ушбу хайрли ишда сизлар ҳам – жисмоний ва юридик шахслар "Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик" жамоат фонди ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш орқали фаол иштирок этишингиз мумкин. Умид қиламизки, сиз халқимизнинг соғлиғига бефарқ бўлмайсиз», деди у.

Телеконференция қатнашчилари ушбу тадбирни ташкил этгани учун элчихона вакилларига миннатдорлик билдириб, мавжуд вазиятда ватандошларга ҳар томонлама кўмак ва ёрдам кўрсатиш учун кучларни бирлаштиришга келишиб олдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech