22 Январь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2,6 °C

Транспорт
8 Янв  2019 295

Қанча эрта сотиб олсанг, йўл чипталаридан шунча тежайсан

Хизмат зарурати юзасидан Қозоғистон ва Россия Федерациясига меҳнат сафари ёки ишлашга чиқишни енгиллаштириш учун «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 2019 йилда давлатлараро йўналишлар бўйича темир йўл чипталари харидида чегирмаларни тақдим этади.

Хусусан,  ётоқхонали ва купели вагонларга 45-41 сутка олдин чипта ҳужжатларини расмийлаштиришда 55 фоиз чегирма, поезд жўнашидан 40-31 сутка илгари харид қилинса, 45 фоиз чегирма тақдим этилади.  Чипталарни 30 дан 6 кунгача олдин олинса, харид қилувчи чипта нархининг 35 фоизини тежаб қолади.

Плацкарт вагонларга ҳам чегирмалар бор. Юқорида тилга олинган суткалар ичида чипта харид қилинса, мос равишда 45, 35 ва 25 фоиз чегирмалар тақдим этилади.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 16 январидан 1 апрелига қадар Россиядан қайтиш чипталари, Москва - Тошкент, Москва - Андижон, Қозон - Тошкент, Новосибирск - Тошкент, Уфа - Тошкент, Волгоград - Тошкент, Саратов – Тошкент йўналишларида 50 фоизлик чегирма  амал қилади.

- Кўпгина давлатларда турли чегирмаларни тақдим этиш амалиёти мавжуд. Биз хориж тажрибасини диққат билан ўрганиб чиқиб, келгусида йўловчиларга тақдим этиш учун ишлаб чиқамиз, - дейди «O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi» АЖнинг Туризм, реклама ва маркетинг тадқиқотлари агентлиги бошлиғи вазифасини бажарувчи Рустам Исаев.

Акимжан Адизов.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech