22 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +21,5 °C

Мамлакатимизда
15 Апр  2020 791

Чекловлар чегараланди

Энди бир қатор тоифадаги автотарнспортлар учун махсус рухсатнома талаб этилмайди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиш баёнига кўра, N1, N2 ва N3 тоифадаги  автотранспорт воситалари, қишлоқ хўжалиги техникалари, шунингдек, мавсумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб берувчи М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги жисмоний шахсларга тегишли шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмайди, деб хабар беради Бош прокуратура матбуот хизмати.

Хабарда бу тоифадаги транспорт воситаларида юкларни ташиш жараёнида йўл - патруль хизмати стационар постларидан ўтишда турли кўринишдаги тўсқинлик ёки чекловларга дуч келинган тақдирда

(71) 267-05-30, (71) 268-00-36 телефон рақамлари орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳузурида ташкил этилган тезкор штабга мурожаат қилиш кераклиги тушунтирилган.

Шу билан бирга, ушбу масалада Ички ишлар вазирлигининг 1102, Бош прокуратуранинг 1007 ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ва Савдо-саноат палатасининг 1100 қисқа рақамли «ишонч телефон»ларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлиги ҳам тушунтирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech