06 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,7 °C

Транспорт
18 Июн  2020 299

Чартер рейслар давом этади

Эртага, 19 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар эълон қилинди. Қуйидаги жадвал бўйича парвозлар амалга оширилади:

Тошкент — Истанбул — Тошкент

Тошкент — Москва — Тошкент

Тошкент — Истанбул — Тошкент

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Кеча Тошкент — Москва — Тошкент чартер рейси амалга оширилган эди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech