20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Спорт
5 Мар  2019 1497

Чарос Қаюмова Эрондаги мусобақанинг энг яхши спортчиси бўлди

Таэквондочиларимиз Эроннинг Фажр шаҳрида ўтказилган “Fajr Open” халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этишди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Асосий таркиб вакиллари билан қатнашган юртдошларимиз ўзларига билдирилган ишончни оқладилар.

 

Мусобақада спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. Эътиборлиси, -53 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Чарос Қаюмова ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши спортчиси, деб топилди.

Қолаверса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақада совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:
Аёллар
-49кг: Мадина Маннопова – 2-ўрин
-53кг: Чарос Қаюмова – 1-ўрин
-62 кг: Феруза Садиқова – 1-ўрин
-67кг: Нигора Турсунқулова – 1-ўрин
+73 кг Светлана Осипова – 2-ўрин
Эркаклар
-54 кг: Валентин Хегай – 3-ўрин
-74 кг: Никита Рафалович – 3-ўрин

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech