21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,3 °C

Саломатлик
18 Июл  2019 576

Шайхонтоҳур туманида вафот этган чақалоқнинг ўлимига эмлаш сабаб бўлмагани айтилмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2019 йил 5 апрелда туғилган М.Н.нинг ўлими юзасидан дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, қуйидагиларни маълум қилади.

Маълум қилинишича, М.Н. 2019 йил 12 июль куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 40-оилавий поликлиникада полиомелит, ротавирус ва пневмококкга қарши эмланади. Эмлаш ишлари поликлиника эмлаш хамшираси М.Раҳматова томонидан амалга оширилган. Шундан  сўнг икки кун давомида боланинг тана ҳарорати 38 даражага кўтарилган. 15 июль тонгги соат 3:00-5:00 да вазият ёмонлашгач, тез ёрдам чақирилган. Тез тиббий  ёрдам бригадаси  келганда чақалоқ вафот этган бўлган.

Болага эмлаш жараёнида қўлланилган вакциналар хусусиятларини инобатга олган ҳолда, айтиш мумкинки, эмлашдан кейин тана ҳарорати 38 даражада бўлиши табиий ҳолат. Ушбу ҳарорат жуда кам ҳолларда боланинг марказий асаб тизимига таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, уйда 2-3 кун давомида нима содир бўлганлиги, чақалоқ қандай шароитда парвариш қилинганлиги,  унда қандай қўшимча салбий таъсирлар кузатилганлиги ҳам ҳали маълум эмас.

– Аниқланишича, 12 июль куни пойтахтимиздаги 40-оилавий поликлиника эмлаш хонасида 51 нафар болада эмлаш амалга оширилган бўлиб, уларнинг биронтасида ҳам  эмлашдан сўнг реакциялар қайд этилмаган, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитар эпидемиология назорати бош бошқармаси бошлиғи Дилмурод Мирзабоев. – Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда миллий эмлаш календари асосида ҳар ойда 2 ярим миллион нафар бола вакциналар билан эмланади ва уларнинг эмлашдан кейинги ҳолати тизимли  равишда ўрганиб борилади. Энг муҳими, юртимизда шу пайтгача ушбу вакциналар билан боғлиқ салбий ҳолатлар бирор марта бўлса-да, рўйхатга олинмаган. Жумладан, полиомиелит ва пневмококка қарши вакциналарга умуман тиббий чеклов йўқ, улар ўлим билан боғлиқ асоратларни умуман келтириб чиқармайди. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг нуфузли экспертлари томонидан ўтказилган илмий тадқиқотларда ҳам исботланган.

Бундан ташқари, эмлаш ишларини амалга оширишда фойдаланиладиган, жаҳон тиббиёти амалиётида кенг қўлланилаётган самарали ва энг сифатли  эмлаш воситалари БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) ва бошқа халқаро ташкилотлар сертификати асосида мамлакатимизга олиб келиниб, тегишли тартибда қайта тиббий-лаборатор синовлардан ўтказилади. Улар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан сертификат билан кафолатланади ва совуқлик занжири тизимига риоя этилган ҳолда жойлардаги эмлаш пунктларига етказилади. Эмлаш муолажалари шаҳар ва туманларда аҳолига бириктирилган оилавий поликлиника, чекка жойларда эса қишлоқ оилавий поликлиникалари ва врачлик пунктларида  малакали шифокор кўригидан ўтилгач, махсус ўқитилиб, тегишли рухсатнома олган ҳамширалар томонидан бепул амалга оширилади.

Мутахассисларнинг дастлабки хулосаларига кўра, М.Н.нинг ўлимига эмлаш сабаб бўлмаган. Шу ўринда қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг миллий профилактик эмлаш календари ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида ҳар бир эмланган бола 3 кун давомида патронаж ҳамшираси томонидан хабар олиниши зарур. Шундан келиб чиққан ҳолда, ҳамширалар болани эмланганидан сўнг маълум вақт назоратга олмаганлиги ҳолати ўрганилиб, ўз ишига лоқайдлик билан қараган тиббиёт ходимларига нисбатан қатъий чоралар кўрилади. Айни пайтда М.Н.нинг ўлим сабабини аниқлаштириш мақсадида суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech