22 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,4 °C

Биласизми?
7 Сен  2019 530

Қўниш модулини йўқотганига қарамай, «Чандраян 2» миссияси ўз ишини давом эттиради

Ҳиндистоннинг космик тадқиқотлар ташкилотининг хабар беришича, миссиянинг фақат 5 фоизи йўқотилган.

Ҳиндистоннинг «Чандраян 2» номли Ой миссияси «Викрам» қўниш модулининг йўқотилганига қарамай, Ернинг табиий йўлдошини ўрганиш бўйича тадқиқот ишларини давом эттиради. Ҳиндистоннинг космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) экспертларининг журналистларга айтишича, ушбу миссияни омадсиз, деб баҳолаб бўлмайди. Негаки, ушбу орбитал аппарат Ой устида яна бир йил давомида парвоз қилади, дея хабар беради РАТА-ТАСС.

«Ушбу миссиянинг фақат беш фоизи - «Викрам» қўниш модули ва «Прагьян» ойдаюрари йўқотилган. Аммо тўқсон беш фоиз соз «Чандраян 2» орбитал аппарати Ой орбитасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда», дея ISRO вакилларининг NDTV телеканалига айтган гаплари келтирилади.

Космик идора вакилининг таъкидлашича, ойдаюрар Ернинг табиий йўлдошида фақат 14 кун ишлаши, аммо орбитал аппарат эса бир неча ой давомида Ойни ўрганиши ва суратга тушириши лозим бўлган. Шунингдек, режага кўра, «Чандраян 2» ҳам суратга олади ва Ой юзасига туширилган аппарат олган суратларни ISROга жўната олади. Бу эса у ерда аслида нима содир бўлганини англашга ёрдам бериши аниқ.

ISRO мутахассисларининг айтишича, Ҳиндистон илк марта бошқа самовий жисмга аппаратни қўндиришга ҳаракат қилган ва бундан олинган тажриба эса келгуси миссияларда, жумладан, Марсга парвозда ҳам, жуда қўл келиши мумкин.

Фото: m.news.yandex.bx

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech