03 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,8 °C

Хавфсизлик
8 Мая  2020 1276

«Captiva» билан трактор тўқнашуви оқибатида...

Сурхондарё вилоятининг  Қумқўрғон туманида аянчли натижа билан якун топган ЙТҲ содир этилди.

2020 йил 3 май соат 16:30 да Қумқўрғон тумани Арслонбойли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-596 автомобиль йўлининг 4-километрида 73 ёшли фуқаро «Captiva» русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаронинг бошқарувидаги «Т-28» русумли трактор йўлига чиқиб кетиб йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

Оқибатда «Т-28» русумли трактор йўловчиси вояга етмаган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли ўспирин тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, 7 майда шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech