18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,7 °C

Туризм
12 Мар  2019 1585

Cамарқанд жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерациясига аъзо бўлди

«ITB Berlin – 2019» халқаро туристик кўргазмасининг иккинчи кунида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF) бош котиби ўринбосари ўртасида ўтказилган учрашувда WТCF раҳбарияти томонидан Самарқанд шаҳри федерация аъзоси бўлганлиги маълум қилиниб, бу ҳақида расмий маълумот жорий йил апрель ойида тақдим қилиниши айтилди. 2019 йилнинг сентябр ойида Хельсинки шаҳрида WТCF’нинг навбатдаги чиқиш саммитида Самарқанд шаҳрининг ушбу федерациянинг тўлақонли аъзосига айлангани алоҳида эътироф этилади. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги телеграм каналида маълум қилинди.

Расмий учрашувда Самарқанд шаҳрида WТCF’нинг йиллик саммитини ўтказиш юзасидан ҳам таклифлар билдирилди. Федерация томонидан билдирилган таклифлар юзасидан батафсил маълумотлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига маълум қилиниши айтилди.

Шу ўринда айтиш жоиз, Хитой ҳукумати ташаббуси билан 2012 йилда Пекин шаҳрида дунёнинг етакчи сайёҳлик шаҳарларининг ҳамкорлигини янада яхшилаш ва хорижий ташкилотлар ўртасида тажриба алмашинувини кучайтириш мақсадида Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси (WТCF) ташкил этилган. WТCF бугунги кунда 5 та қитъадаги 69 та мамлакатни қамраб олган бўлиб, 211 та аъзоси бўлган тўлиқ халқаро туризм ташкилоти ҳисобланади. Федерация таркибига 140 та шаҳар, 71 та ташкилот ва 6 та филиал киради. Шу билан бирга, федерация кетма-кет тўрт йилдан бери ITB Berlin кўргазмасининг асосий ташкилотчиларидан бири сифатида иштирок этиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech