11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Мамлакатимизда
12 Июл  2019 1003

Салкам 5,5 миллион сўмлик буюртма пули қайтарилди

Бухоро шаҳар А. Сомий кўчасида яшовчи Нодирбек Алиев Бухоро шаҳри 5 кичик нохия ҳудудида жойлашган «TaxtapuL» савдо дўконига буюртма қилинган муаммоли эшик сабаб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига ариза билан мурожаат қилган.

Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, истеъмолчи 2019 йил 22 май куни эшик учун 5 450 000 сўм тўловни амалга оширади ва унга буюртма бир ой ичида тайёр бўлиши маълум килинади.

Белгиланган бир ой ўтгач Алиев савдо дўконига боради ва буюртмани сўрайди лекин 2-3 кундан кейин деган жавобни олади. Орадан 2 хафта вакт ўтади, истеъмолчи Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқарувчи цехга мурожаат қилади, улар Бухородан бундай буюртма қабул қилинмаганлигини маълум қилишади. Қолаверса, Бухородаги савдо дўкони билан анчадан буён ишламаётганликларини айтишади. Нохиядаги «TaxtapuL» савдо дўконига келган харидорга Тошкентдаги цех вакиллари алдаётганлигини айтишади ва қайта Тошкентдаги цехга шу ернинг ўзидан қунғироқ қилишади, улар эса буюртма йўқолиб қолганлигини айтишади.

Истеъмолчининг ҳуқуқи бузилган, буюртмачидан пулни қайтаришларини сўраганида пул йўқлигини айтишади.

Федерация мутасаддилари томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида истеъмолчининг 5 450 000 сўм пули тўлиқ қайтарилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech