24 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
15 Авг  2019 328

Бухоролик ёнғин ўчирувчилар – Ўзбекистон чемпиони

Навоий шаҳрида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мезбонлигида Ёнғин ўчириш амалий спорти бўйича Ўзбекистон Очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

 

Жамоалар ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш, 4х100 метрли ёнғин ўчирувчилар эстафетаси, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш шартлари бўйича ўзаро куч синашишди.

НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ҳудудида чемпионатнинг 1-тури – ишғол қилиш нарвонида ўқув миноранинг 4-қаватига кўтарилиш шарти ўтказилди. Унда Қашқадарё терма жамоаси 1-ўрин, Навоий терма жамоаси 2-ўрин, Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 3-ўринни қўлга киритишди.

Ёнғин ўчириш автомобили орқали жанговор ёйилиш йўналишида Тошкент шаҳри терма жамоаси биринчи, Наманган терма жамоаси иккинчи ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Мамлакатимиз биринчилигининг учинчи куни яъни, 10 август куни иштирокчилар 100 метрга тўсиқлар оша югуриш шарти бўйича ўзаро белашдилар. Унга кўра, Андижон терма жамоаси 1-ўринга, Бухоро терма жамоаси 2-ўринга ва НКМК Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси терма жамоаси 3-ўринга сазовор бўлишди.

Барча шартларнинг якуний натижаларига кўра, Бухороликлар Ўзбекистон чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлишди. Қашқадарё ва Навоий жамоалар кейинги ўринларга лойиқ топилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар топширилди. 

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech