19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,3 °C

Мамлакатимизда
9 Окт  2019 353

Бухорода Италия университети билан ҳамкорликда олимпиада бўлади

13 октябрь куни Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бухоро давлат университети ва Италиянинг Пиза университети ҳамкорлигида “Очиқ математика олимпиадаси” ўтказилади, деб хабар қилади вазирлик матбуот хизмати.

Ушбу олимпиадада мамлакатимиз умумтаълим мактабларининг 7-11-синф, академик лицейларнинг 1-2-босқич ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

Олимпиадада 5 та масала берилади ва ҳар бир масала 7 баллик тизимда баҳоланади. Иштирокчиларга масалаларни ечиш учун 4 соат берилади.

Олимпиада учун топшириқлар (ёзма ишлар) Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти, Бухоро давлат университети ва Италиянинг Пиза университети мутахассислари ҳамкорлигида тузилади.

Иштирокчилар орасидан “ўзига хос ечим”, “энг яхши ғоя” ва бошқа номинациялар бўйича ғолибларни аниқлаш режалаштирилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech