18 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,6 °C

Хавфсизлик
26 Мар  2020 693

Бухорода фирибгар «қурувчи» қўлга олинди

Ромитанлик 32 ёшли тадбиркор фирибгарнинг назарига тушганидан бехабар эди.

Фирибгар «қурувчи» тадбиркорнинг ишончига кириб, унга қурувчилик фаолияти билан шуғулланишини, Бухоро шаҳри ҳудудида кўп қаватли уйлар қураётганлигини «ҳикоя қилиб беради».Асл мақсади эса бошқача эди.

2019 йил июнь август ойиларида фирибгарнинг Ромитан туманидаги тадбиркорга тегишли савдо дўконига келиб, жами 182 500 000 сўмлик металл маҳсулотларини олиб, уларни пулини бермасдан, бошқа шахсларга сотиб, пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги кейинчали маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Қурувчи ниқобидаги фуқаро шу модда билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech