20 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,5 °C

Хавфсизлик
24 Дек  2019 1248

Бухоро ва Навоийда қарийб 15 млн.сўмлик пиротехника воситалари пақилламайдиган бўлди

Бухоро  вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар қилади Давлат божхона қўмитаси.

Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фуқаро З.А. ҳамда К.С. қиймати 4,8 млн. сўмлик 9600 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда пуллаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, Навоий вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.А. 37 минг 800 дона пиротехника воситаларини 10 млн. сўм эвазига сотаётган вақтда холислар иштирокида қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech