20 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,1 °C

Хавфсизлик
24 Янв  2019 1489

Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура Департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Б.Қ. фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech