20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17,6 °C

Транспорт
2 Апр  2019 1438

Бугундан Тошкент шаҳаридаги айрим йўналишларга янги автобуслар бириктирилди

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мунтазам равишда барча йўналишлардаги автобусларнинг ҳаракати, уларга бўлган талаб ҳамда йўловчилар оқимини мониторинг қилиб бормоқда. Шу асосда 2 апрелдан бошлаб “MAN” ва SAZ LE 60 русумли янги автобуслар ҳаракат тиғиз йўналишларга бириктирилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Хусусан, “Қўйлиқ-1 ва Юнусобод-9” мавзелари оралиғида қатновчи 93-автобус йўналишида амалда ҳаракатланаётган транспортларга яна 5 та “MAN” русумли янги автобусларлар бириктирилди. Бу билан ушбу йўналишдаги жамоат транспортининг 80 фоизи янгиланди ва оралиқ масофа ҳаракат жадвалига мос бўлишига эришилди.

Бундан ташқари, “Юнусобод-19 мавзеси ва Тошкент Халқаро аэропорти” оралиғида қатновчи 67-йўналишдаги эски «Исузу» русумли автобуслар ўрнига ўрта сиғимли SAZ LE 60 русумли янги автобуслар бириктирилди. Шаҳар транспорт хизмати сифатини янада яхшилаш йўналишидаги ишлар давом эттирилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech