21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,2 °C

Энергетика
26 Авг  2019 301

Бугундан Қарши шаҳрида замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш бошланади

Хабарингиз бор, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Шунга кўра, 26 августидан “Elektron xisoblagich” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри истеъмолчиларига ҳам замонавий электр ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари бошланади. Қарши шаҳрида 59 195 та аҳоли вa 5 882 тa юридик истеъмолчиларга жами 65 077 та ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабар қилади.

Эслатиб ўтамиз, ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари ҳисобидан бепул ўрнатилмоқда.

Ўрнатилаётган электр ҳисоблагичнинг ишлаши, ундан фойдаланиш қоидалари ва шунга ўхшаган бошқа кўпгина маълумотларни аҳолига етказиш учун махсус видеоролик ҳамда йўриқнома тайёрланди ва телеграмм каналимизга жойлаштирилди.

Айни вақтда ҳисоблагичлар ўрнатишда бирор бир англашмовчилик ёки таъмагирлик ҳолатлари кузатилаётган бўлса хабардор қилишингизни истаймиз, дейилади жамият хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech