22 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,8 °C

Мамлакатимизда
30 Янв  2019 650

Бугундан жаримасини вақтида тўламаган ҳайдовчиларнинг машинасини вақтинча олиб қўйиш бошланади

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 январидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурaси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирини бошлайди.

Мазкур амалиëт Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига асосан амалга оширилади.

 

2018 йил июль ойида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилар томонидан тўланадиган маъмурий жарималарнинг янги тартибини жорий қилган эди.

 

Унга кўра¸ йўл ҳаракати қоидасини бузган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш бекор қилиниб¸ унинг ўрнига маъмурий қоидабузарлик ҳақидаги баённома ЙҲХБнинг Автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштирилиб, почта орқали қоидабузарнинг уйига жарима қоғози юбориларди.

 

Бу жаримани 15 кун ичида тўламаганларга оид маълумот¸ янги тартибга кўра¸ жаримани ундиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюросига тақдим этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech