
Спорт
12
Фев 2019
318
Бугун “Пахтакор” ва АГМК ОЧЛ саралаш ўйинида майдонга тушади
Тошкентнинг “Пахтакор” ва Олмалиқнинг “АГМК” жамоалари бугун Осиё чемпионлар лигаси 2-саралаш босқичида майдонга тушишади, деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
Тошкент вақти билан соат 15:00да “Пахтакор” жамоаси Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши баҳс олиб борса, соат 16:00да “АГМК” жамоаси Тожикистоннинг “Истиқлол” клуби билан куч синашади.
Ҳар иккала ўйин ҳам маҳаллий телеканаллар орқали эферга узатилади. 14:50 дан “Пахтакор” – “Эйр Форс” учрашувини “Спорт” телеканали намойиш этса, 16:00 даги “АГМК” – “Истиқлол” баҳсини “Маҳалла” телеканали орқали кўришингиз мумкин.