06 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,8 °C

Спорт
20 Сен  2019 633

Бугун “Ҳумо арена”да дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бошланади

Бугун пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо арена” муз саройида дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақаси старт олади, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақа 3 кун давом этиб, унда сайёрамизнинг 70 дан зиёд мамлакатидан ташриф буюрган 500 га яқин моҳир дзюдочилар ғалаба йўлида кураш олиб боришади.

Бугун енгил вазн тоифаларида баҳслар ўтказилади. Унда эркаклар -60 кг, -66кг, аёллар -48 кг, -52 кг ва -57 кг вазн тоифаларида рақобатлашадилар. Регламентга кўра, бундай мусобақада мезбон давлат ҳар бир вазн тоифасида 4 нафардан иштирокчисини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Шу тариқа бугун 20 нафар дзюдочимиз татамига чиқади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech