11 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +26,3 °C

Саломатлик
9 Июл  2020 426

Бугун беш нафар бемор ҳаётдан кўз юмди

Коронавирус инфекциясига чалинган пойтахтнинг Олмазор ва туманидан 64 ёшли аёл, Учтепа туманидан 64 ёшли эркак ва Миробод туманидан 72 ёшли аёл, шунингдек, қорақалпоғистонлик 56 ёшли аёл ва навоийлик 52 ёшли эркак ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этдилар.

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли аёл жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

У постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.

3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва COVID-19 инфекциясига намуна олинган.

Унга COVID-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистектомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли эркак киши жорий йил 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли аёл 29 июндан 1-сон Республика клиник шифохонасида COVID-19 инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмониянинг ўта оғир кечиши, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, сурункали юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Шунингдек, бемор бундан аввал юрак ишемик касаллиги, зўриқувчи стенокардия, гипертония касаллигининг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури (инсулинга муҳтож), диабетик нефропатия, ангиопатия, ретинопатия, полинейропатия, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит билан даволаниб юрган ва назоратда турган.

Динамикада беморнинг ҳолати оғирлашганлиги сабабли 4 июль куни у Вирусология илмий-текшириш институти клиникасига ўтказилган.

Клиникада бемор бир неча марта Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли аёлда жорий йил 23 июнь куни бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, бурундан сув оқиши, аксириш, қалтираш ва иштаҳанинг йўқолиши кузатилган. Бемор ҳеч кимга мурожаат қилмасдан уйида ўзи даволанган.

29 июнь куни эса тана ҳарорати тушмаганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида Республика юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган ва изоляторга жойлаштирилган.

Шу куни COVID-19 инфекциясига намуна олинган ва унда ушбу касаллик тасдиқланган.

Республика юқумли касалликлар шифохонасида унга COVID-19 инфекциясининг оғир кечиши, шунингдек, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси, юрак қон-томир етишмовчилигининг 3-даражаси, ўткир респиратор дистресс синдроми ташхиси қўйилган.

Бемор бир неча йил давомида гипертония, юрак ишемик касаллиги билан даволаниб юрган ва назоратда турган. Бундан ташқари, у зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензиянинг 3-даражаси, қандли диабетнинг 2-тури, семизликнинг 2-даражасидан ҳам даволаниб келган.

Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли эркак жорий йил 30 июнь куни тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага COVID-19 инфекциясига гумон билан олиб келинган.

Унга COVID-19, икки томонлама бронхопневмониянинг ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигининг 3-4-даражаси, ўткир бош мия ва ўпка шиши асоратлари билан кечган.

Бемор бундан аввал гипертония касаллигининг 3-даражаси, артериал гипертензия, семизликнинг 4-даражаси ташхиси билан даволаниб юрган.

Уларнинг ҳар бирининг даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги, навоийлик бемор эса ўткир бош мия ва ўпка шиши оқибатида вафот этди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech