05 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Саломатлик
10 Мая  2020 3411

Бугун 1 870- марра забт этилди

Самарқандда 10 нафар, Тошкентда 14 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар 1 870 нафарга етди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси Самарқандан вилоятидан (4 нафари Тойлоқ туманидан, 2 нафари Самарқанд шаҳри ва Оқдарё туманидан, Жомбой ва Пайариқ туманидан 1 нафардан) бўлиб, 9 нафари касалликни юқтириб олишган. 1 нафари эса Грузиядан Қозоғистон орқали юртимизга келган. Уларнинг энг ёши каттаси 62 ёшда, ёши кичиги эса 4 ёшда.

Самарқандда шу пайтга қадар 80 нафар бемор соғайган.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 10 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 бемор соғайди.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайган беморлардан 6 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 49 ёшда бўлса, энг ёши шу йил туғилган чақалоқ.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, 2 нафари Россиядан, 1 нафари Қозоғистондан келган. Қолган 1 нафари эса касалликни юқтириб олган. Улар орасида энг ёши каттаси 78 ёшли отахон бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Тошкентда шу пайтга қадар 575 нафар бемор соғайиб чиққан.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1870 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech