14 Август 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,8 °C

Бизнес
14 Июл  2020 599

«Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури учун қўшимча маблағ ажратилди

2020 йил 14 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–4782-сонли «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури учун қўшимча равишда 98 миллион доллар:

- «Агробанк» АТБга – 40 миллион доллар;

- АТ Халқ банкига – 30 миллион доллар;

- «Микрокредитбанк» АТБга – 28 миллион доллар эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион доллар;

- Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион доллар ажратилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech