12 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,4 °C

Яшил сайёра
26 Июл  2019 1462

Дарахтларни кесишга мораторий жорий этиладими?

Ўзбекистон Экоҳаракати депутатларининг ташаббускор гуруҳи Экологик партия билан биргаликда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокамасига мамлакат бўйлаб дарахтларни кесишга уч ойлик мораторий жорий этиш тўғрисидаги мурожаатни киритишга тайёрланмоқда.

«Ўзбекистонда дарахтларни кесиш билан боғлиқ вазиятга жамиятнинг оғриқли муносабати узоқ вақтдан бери мавжуд. Бу Тошкент шаҳридаги хиёбоннинг юз йиллик чинорлари беаёв кесилишидан бошланди ва бутун мамлакат бўйлаб давом этди: Тошкентдаги хиёбон, Фарғонадаги Марказий кўча (собиқ Карл Маркс), Урганчдаги қирғоқбўйи ва бошқа кўп жойларда. Давлат органлари аввалига қилаётган ишига бирор жўяли жавоб топишга ҳаракат қилишди, лекин сўнгги йилларда, ҳатто огоҳлантиришлару изоҳ беришлар ҳам тўхтади - шунчаки асрга тенгдош дарахтларни кесиб, ўрнига арчалар экишди, - дейилади депутатлар кўриб чиқиши учун топширилган хизмат варақасида.

Ҳокимлар, Давлат экология қўмитаси ва бошқа ваколатли давлат тузилмаларининг ноаниқ изоҳлари, расмиятчилик учун ёзилган хатлари, қабул қилинган қарорларда бирор жўяли изоҳларнинг бўлмаслиги, жамоатчилик фикрини тўғридан-тўғри эътиборсиз қолдириб, мулоқот қилишни истамаслик аҳоли ўртасида норозиликнинг кучайишига, ижтимоий тармоқларда салбий ахборотларнинг тарқалишига ва замонавий мансабдор шахснинг салбий қиёфасини шакллантиришга олиб келади, Ўзбекистон Президенти томонидан олиб борилаётган очиқлик ва ислоҳотлар сиёсатини обрўсизлантиради».

Маълумки, бугун, Давлат экология қўмитаси маълумотларига кўра, олти ой давомида атроф-муҳит қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари аниқланган бўлиб, унда ўсимлик дунёсига зарар 2,24 млрд. сўмни ташкил этган.

1232 маъмурий ишлар бўйича 961,9 миллион сўмлик жарима ундирилган. Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун еттита жиноят иши қўзғатилган. Жиноят ишлари бўйича умумий зарар 1,4 млрд. сўмни ташкил этади.

Судларга, прокуратурага ва ички ишлар органларига жарима ва компенсация суммасини ундириш учун жисмоний ҳамда юридик шахсларга нисбатан 189 та маъмурий ва жиноий ишлар юборилди.

«Эълон қилинган рақамларга қарамасдан, амалда кўп ҳолларда бундай ишлар яширилади ёки муаммо бошқаларга билдирмай ҳал қилинади, баъзи ҳолларда аниқ жиноят излари кузатилади, дейилади хизмат варақасида.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, тезкор, шу билан бирга олдини олиш чораларини кўриш вақти келди, улардан бири ҳеч бир истисносиз, бутун республика бўйлаб, мансабдор шахсларнинг нотўғри қарорлари оқибатларини камайтирувчи ва ижтимоий кескинликни бартараф этишга қаратилган, ишлаб чиқишга ва комплекс чора-тадбирлар қабул қилинганига қадар 3 ой муддатга дарахтларни кесишга мораторий эълон қилишдир».

Ўқувчилар қандай фикрда - бизга бундай ташаббус керакми ва бу шаҳарларимиз қиёфасини ва экологиясининг умумий ҳолатини бузаётган дарахт кесувчиларни тўхтатишда ёрдам берадими?

Дарахт кесишга мораторийни жорий этиш шаҳарларимиз яшиллигини сақлаб қолишга ёрдам берадими?

Ҳа, ёрдам беради

Ҳеч қандай ёрдам бермайди

Бизга барибир

Фото nuz.uz

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech