23 Февраль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,6 °C

Кейинги авлод
5 Янв  2019 459

Бу йил 1 августдан ўқув режаси қисқаради

Мактаб ўқув дастури 2019 йилнинг 1 августига қадар ишлаб чиқилади.

Халқ таълими вазирлиги 2019-2020 йилларга мўлжалланган ва қатор фанлар бўйича соатлар миқдори камайиши назарда тутилган таянч ўқув режаси (ТЎР) нинг ижтимоий тармоқлар ва онлайн-нашрларда эълон қилинишига изоҳ берди. Маълум бўлишича, режа ҳали тасдиқланмаган. 2019 йилнинг 1 августига қадар Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги ва Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ўн фоизга қисқариш, шунингдек, соатлари кесиладиган мутахасссисларни бепул қайта тайёрлашни таъминлаш акс этган ТЎРни қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиши лозим. Бу Президентимизнинг 2018 йил 14 августдаги «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ҳам ўз аксини топган. Барча фанлар замонавий талабларга мос ҳолда таҳлилдан ўтказилади ва бу ўз навбатида дарсликларнинг ҳам ўзгаришига олиб келади. Бундан асосий мақсад, битирувчиларга ўз ҳаёт йўлини топиш ва омадли кишиларга айланишида ёрдам беришга қаратилган таълим сифатини яхшилашдир.

ХТВ барча манфаатдор шахсларни вақтидан илгари хулоса чиқармасликка, ушбу ва соҳага оид бошқа муҳокамаларда иштирок этиш орқали Таянч ўқув режасини яратишга ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди. Мунозаралар жараёнида мутахассислар қабул қилинган давлат таълим стандартлари базасида ўқув режасини ислоҳ қилишнинг бир неча сценарийларини тайёрлашади ва уларнинг лойиҳалари эълон қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech