16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +16,4 °C

Биласизми?
10 Сен  2019 262

Бразилияда собиқ президент Лула ва унинг укасига қарши янги айбловлар қўйилди

Бразилия бош прокуратураси собиқ президент Луис Инасиу Лула да Сильва ва унинг укасига қарши янги пассив коррупция айбловларини илгари сурди.

«Сан-Паулудаги Lava Jato операцияси гуруҳи собиқ президент Лула ва унинг укаси Фрея Чикони узоқ муддатли пассив коррупцияда айбланади», дейилади прокуратура баёнотида.

Прокуратуранинг берган маълумотига кўра, Луланинг укаси 2003 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда «Odebrecht» қурилиш компаниясидан 274 минг доллардан кўпроқ миқдорда пул маблағлари олган. Ушбу тўловларни «Odebrecht»нинг турли имтиёзларга эга бўлиш учун амалга оширгани айтилмоқда.

Президентнинг ҳимояси прократура томонидан қўйилаётган янги айбловларни инкор этган. Лула эса илгари коррупция учун 8 йилу 10 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Лотин Америкасидаги қатор ҳукумат вакиллари Бразилия энергогиганти «Petrobras»нинг асосий пудратчиси бўлган «Odebrecht» томонидан миллионлаб пора олган. АҚШ суди маълумотларига кўра, «Odebrecht» хорижий сиёсатчилар ва ҳукумат вакилларига 2001 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда жами 439 миллион доллар тўлаган. Ушбу қурилиш гигантидан фойдали шартномалар учун «миннатдорлик» қабул қилганлар орасида Аргентина, Колумбия, Доминикан Республикаси, Эквадор, Гватемала, Мексика, Панама, Перу, Венесуэла расмийлари ҳам борлиги айтилмоқда.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech