21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,6 °C

Спорт
8 Июл  2019 617

Бразилия Копа Америка мусобақаси ғолиби

Бразилия терма жамоаси ўз майдонида ўтган футбол бўйича Копа Америка мусобақасида ғолиб бўлди. Жаҳоннинг беш карра чемпионлари финалда Перуни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Маракана”даги ўйиннинг 15-дақиқасида Эвертон ҳисобни очгач, 44-дақиқада Герреро пенальтидан мувозанатни тиклади. Аммо биринчи бўлимга қўшиб берилган 3-дақиқада Габриэл Жезус мезбонларнинг танаффусга устунлик билан йўл олишини таъминлади. 90-дақиқадаги Ришарлисоннинг пенальтидан урган голи якуний ҳисобни ўрнатди – 3:1.

Шу тариқа, Бразилия ўз майдонида ўтган бешинчи Копа Америка мусобақасида ҳам ғалаба қозонди. Умумий ҳисобда, бразилияликлар 9-маротаба Жанубий Америка чемпиони бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech