01 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,7 °C

Хавфсизлик
6 Мая  2020 853

Босқинчилар аниқланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалласида босқинчилик жинояти содир этилган.

2020 йил 25 апрель соат 00:15 да икки нафар номаълум шахс бош ва қўлларига ниқоб кийиб, темир жисм ва ёғоч таёқ билан қуролланиб, Каттақўрғон тумани Мундиён маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйига қаровсиз ҳолдаги, қурилиши тугалланмаган қўшни уйнинг деворидан ошиб кирган. Ва ётоқхонасида ухлаб ётган уй эгасига ҳужум қилиб, қўлларидаги темир жисм ва ёғоч таёқ билан унинг боши ва танасининг бошқа соҳаларига бир неча маротаба уриб, зўрлик ишлатиб, уни уйнинг ёнида жойлашган хусусий дўконига олиб чиққан. Дўкон кассасида бўлган 2 500 000 сўм пулларини талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинишган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов  бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам Россия Федерациясида босқинчилик жинояти учун судланган 27 ёшли ва 28 ёшли фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида қўлга олинган 28 ёшли шахс жиноят содир этган куни ўзининг қўлидаги темир жисм мих суғиргични ариққа ташлаб юборганлигини кўрсатиб ўтган. Шундай қилиб, ушбу фуқаро кўрсатган жойдан ашёвий далил тариқасида қўл қоплар ва бир дона мих суғиргич процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган. Ушбу иккала шахслар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech