27 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,1 °C

Яшил сайёра
25 Мар  2020 1433

Бўри ва ноёб Бухоро қўйи ҳайвонот боғига топширилди

Термиз ҳайвонот боғидаги жониворлар сони кўнгилли фуқаролар томонидан яна учтага бойиди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси маьлум қилди.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда вилоят ички ишлар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида жорий йил 23 март куни ўтказилган қўшма тадбир чоғида Шўрчи тумани Жойилма маҳалласида яшовчи фуқаронинг ўзи берган хабарига кўра, унинг уйида сақланаётган Қизил китобга киритилган икки бош Бухоро қўйи ва туманнинг Хушчекка маҳалласида яшайдиган фуқаронинг уйида сақланаётган бир бош бўри кўнгилли равишда улардан қабул қилиб олинди. Шундан сўнг жониворларнинг хавфсиз ва доимий назоратда бўлишини таъминлаш учун белгиланган тартибда Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

Бухоро қўйи Ўзбекистон ва Жаҳон Қизил китобига киритилган бўлиб, ушбу тур бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур ҳисобланади ва жаҳон фаунасининг ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган.

Ҳозиргача Термиз ҳайвонот боғида 127 турдаги 760 дан ортиқ жонзот парвариш қилинаётган эди.

Айни пайтда бўри ва Бухоро қўйлари малакали мутахассислар назоратида, деб хабар беради Сурхандарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech