06 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +22,5 °C

Урбанизация
21 Янв  2020 1692

Жаҳонгир Артикходжаев «Alshaya Group» компанияси минтақавий вакили Нэнжи Менхотра билан учрашди

Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорлик масалаларини хусусан, Тошкентда жаҳонга машҳур “Starbucks” қаҳвахоналари тармоғини очиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкент шаҳар ҳокими юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қулай инвестицион муҳит хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, меҳмонларга Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ҳамда туристик кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

Хорижий томон яқин беш йилга мўлжалланган демографик ўсиш кўрсаткичларига асосланиб, шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
Компаниянинг минтақавий вакили Нэнжи Менхотра Тошкент шаҳри ҳудудида 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналарни қуриш лойиҳасига катта қизиқиш билдирди.

Учрашув натижаларига кўра, хорижий томон “Starbucks” қаҳвахоналари тармоғи ва меҳмонхоналарни очиш лойиҳасини амалга ошириш учун зарурий ҳужжатларни тайёрлаши ҳақида маълумот берди, дея хабар беради пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Маълумот учун, “Alshaya Group” – чакана франшизанинг етакчи халқаро оператори бўлиб, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка, Россия, Туркия ва Европада 90 та истеъмол брендларига ҳамда кўчмас мулк, қурилиш, меҳмонхоналар, автомобиль ва умумий савдо соҳасида холдингларга эгалик қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech