24 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

Мамлакатимизда
19 Фев  2019 1208

Болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил этилади

Ўзбекистон Республикасида йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали

 

 

Қарорга мувофиқ, 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари ташкил этилади.

Қорабайир зотли отларни етиштириш ва кўпайтириш бўйича инновацион селекция-генетика маркази ташкил этилди.

Болалар-ўсмирлар от спорти мактаблари биринчи навбатда ипподромлар ҳудудида ташкил этилади.

2019 йилда от спорти бўйича ҳудудлар ва республика биринчилиги мусобақалари ўтказилади.

Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни иппотерапия услуби (отда юриш орқали физиотерапевтик даволаш) ёрдамида тиббий-ижтимоий реабилитация қилинади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech