22 Октябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14,5 °C

Хавфсизлик
24 Окт  2019 1438

Юнусободдаги мактабда бола ўғирлашга уриниш бўлган

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб атрофида бола ўғирлашга уриниш ҳолати ҳақидаги хабарлар тарқалди. ХТВ матбуот хизмати тарқалган хабар бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 21 октябрь куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 260-мактаб ташқарисида, тахминан соат 13:10 да бола ўғирлашга уриниш рўй берган.

Мактаб ўқувчиларига ҳеч қандай зиён етмаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман Ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан якуний маълумот суриштирув ишлари тугагач тақдим қилиниши айтилган.

Ота-оналар диққатига!

Барча таълим муассасаларида ўқувчи хавфсизлиги учун керакли чоралар кўрилади. Сизлардан фарзандингизни мактабдан уйга етиб олишини ўз назоратингизга олишингизни сўраймиз, дейилади вазирлик маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech