30 Сентябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,7 °C

Спорт
12 Мар  2020 996

Боксчиларимиз Иорданияда учта олтин ва 7 та олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Токио-2020 олимпиадасига лицензион турнир якунланди. Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан уч нафари – Миразизбек Мирзахалилов, Элнур Абдураимов ҳамда Баҳодир Жалолов ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.

-57 кг вазн тоифасида М.Мирзахалилов иорданиялик Муҳаммад Алвадига қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалабага эришди. -63 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Э.Абдураимов эса финалда қозоғистонлик Зокир Сафиуллин билан тўқнаш келди. Муросасиз кечган жангда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди – 3:2. Шундай қилиб, Абдураимов терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални қўшиб қўйди. Ниҳоят +91 кг вазн тоифасида Б.Жалолов австралиялик Юстис Хуни устидан 5:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Шу тариқа бокс бўйича олимпиада лицензион турнирида Ўзбекистон терма жамоаси учтадан олтин ва бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech