22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,5 °C

Спорт
2 Апр  2019 1094

Боксчиларимиз Бокуда умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритишди

Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича “Буюк ипак йўли” номли халқаро мусобақа ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси.

 

10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган ушбу турнирда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу борада мезбон жамоа вакиллари пешқадамликни беришмади. Кучли учликни эса қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари банд этдилар.

Мусобақада шоҳсупага кўтарилган вакилларимизни эслатиб ўтамиз:

Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин
Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин
Обид Тохиров (+91 кг) – олтин
Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш
Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш
Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза
Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза
Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech