02 Декабрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Спорт
28 Ноя  2019 1184

Бокс жангларини баҳолаб боришда янги қарор қабул қилинди

Халқаро Олимпия қўмитасининг бокс баҳсларини ўтказиш ва назорат қилиб бориш учун тузган комиссияси янги қарор қабул қилди. Унга кўра, Токио Олимпиадасининг саралаш баҳслари ва Олимпия ўйинларида ўтказиладиган жангларда ҳакамларнинг боксчилар учун берган очколари ҳар бир раунд якунида эълон қилиб борилади, деб хабар қилади МОҚ матбуот хизмати

Моринари Ватанабе бошчилик қилаётган махсус комиссия очколарнинг бундай эълон қилинишига баҳоланиш меъзонининг шаффоф ва адолатли бўлиши кераклиги билан изоҳ бермоқда. ХОҚнинг маълум қилишича, бундай қарор спортчилар билан ўтказилган консультациядан сўнг қабул қилинган. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, махсус комиссиянинг қарорига кўра, Рио Олимпиадасининг бокс баҳсларида ишлаган реферилар янги Олимпия ўйинлари саралаш мусобақалари ва Токио-2020да фаолият олиб бора олмайди. 

Эслатиб ўтамиз, Осиё қитъаси ва жаҳон миқёсида Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи бокс турнирлари келаси йилнинг 3-14 февраль кунлари Хитойнинг Ухань, 13-24 май кунлари эса Франциянинг Париж шаҳарларида ўтказилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech