15 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,8 °C

Долзарб
14 Мар  2019 2683

«Boeing» самолётларнинг  «737 MAX» моделларида парвозни тўхтатиб туришни тавсия қилди

Америка авиасозлик гиганти Эфиопияда содир бўлган авиаҳалокат сабаблари аниқланмагунча «Boeing 737 MAX»ларнинг парвозини тўхтатиб туриш тўғри чора экани келтирилган баёнотни тарқатди.

 

Баёнотда: «АҚШ Авиация федерал бошқармаси (FAA), АҚШ Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши (NTSB), шунингдек, авиация бўйича ҳукумат ва бутун дунёдаги мижозларимиз билан маслаҳатлашиб, жамоатчиликни бизнинг лайнерларда парвоз қилиш хавфсизлиги борасидаги хотиржамлигини таъминлаш учун «Boeing» эҳтиёткорлик чорасини кўриш тўғрисидаги қарорга келди ва бутун дунё паркидаги «737 MAX»нинг 371-моделида парвозларни амалга оширишни вақтинча тўхтатиб туришни тавсия этади», дейилади.

Илгарироқ бутун дунё бўйлаб ўнлаб компаниялар «Boeing 737 MAX»ларда парвоз қилишни тўхтатиб туриши тўғисидаги қарорга келганини маълум қилганди. АҚШ ва Канадада сўнгги дақиқаларга қадар самолётларнинг бу моделини аэропортларда қолдиришдан бош тортган, бироқ компания баёнотидан сал олдин АҚШ Президенти Дональд Трамп бутун мамлакат бўйлаб «Boeing 737 MAX»лар эксплуатациясини  тўхтатиб туриш тўғрисидаги фармонни имзолади.

«Boeing 737 MAX»да нимадир бошқача экани борасидаги шубҳалар сўнгги ярим йил ичида шу моделдаги иккинчи самолётнинг, Эфиопиядаги «шўнғиш»дан сўнг, ҳалокати қайд этилгач, пайдо бўлди. Кейинчалик маълум бўлишича, учувчи носозликлар ҳақида огоҳлантирган экан, аммо аэропортга қайтиб келишга улгурмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech