02 Апрель 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

Долзарб
25 Мар  2020 500

БМТ коронавирус туфайли барча санкцияларни бекор қилишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш катта йигирматалик давлатлари раҳбарларига мактуб йўллаб, коронавирус тарқалиши саҳнида барча санкцияларни бекор қилишга чақирди. Чунки мазкур санкциялар озиқ-овқат, тиббий ёрдам ва кундалик зарур буюмларни етказишга ҳалақит бермоқда .

Бундан ташқари, Бош котиб коронавирусга қарши курашиш учун тиббий жиҳозлар, дори-дармон ва бошқа товарларни етказиб берилишига салбий таъсир кўрсатаётган трансчегаравий савдога жорий қилинган чекловларни ҳам бекор қилишга чақирди.

"Ҳозир бирдамликни намоён қилиш вақти, ўз қобиғига бекиниб олиш эмас", дейилади Антониу Гутерреш йўллаган мактубда Гутеррешнинг фикрича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шафелигида коронавирус оқибатлари билан курашиш учун ҳаракат қилиш механизмини яратиш керак. Бу глобал жавоб чораларини кучайтиради ва вирусни тўхтатиш учун кўпроқ имконият беради, дейди у.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech