21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Спорт
4 Июл  2019 545

Б.Мелиқўзиев кейинги ой профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади

Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев август ойида ўзининг профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади, деб хабар тарқатди GoSport.uz интернет-нашри.

Маълумотларга кўра, Мелиқўзиев 30 август куни Калифорния штатининг Пасадена шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас. Жанг олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев 13 июнь куни Ҳолливудда бўлиб ўтган бокс кечасида проф-боксдаги дебют жангини ўтказган ва унда аргентиналик Мартин Фидел Риосга (23-20-4, 13 КО) қарши жангда рақибини биринчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech