18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Ташвишли хабар
8 Янв  2019 2089

Олд томони ялтироқ, орқа ҳовлиси қалтироқ 67-уй

Пойтахтимизнинг Буюк Ипак йўли кўчасидаги 67-уйнинг олд томони жуда чиройли кўринади. Шувоқчилару бўёқчиларнинг сидқидилдан ишлагани шундоқ кўриниб турибди.

Мазкур бино ёнидан ўтаётган ўткинчилар, автобуслар йўловчилари, енгил автомашина бошқараётганлар фақат бир томонини кўришади.

Олд томоннинг орқа тарафи қай аҳволдалигини билишмайди-да!

Буни ўзингиз ҳам кўринг. Олинган суратларни изоҳлашга эса ҳожат йўқ.

– Бундай хунук манзара ўтган йили май ойида пайдо бўлди, – дейди «домком» Валентина Маюшина. – Ўшанда бульдозерлар билан бу ердаги гаражларни бузиб ташлашди. Аммо очилган ҳудудни янада чиройлироқ қилишга ваъда беришган бўлишса-да, ишни чала ташлаб кетишди.

Бундай вазиятда одамлар шикоят қила бошлашади, албатта. Бироқ Мирзо Улуғбек тумани ҳокимияти бунга «ҳудудни ободонлаштириш мақсадида гаражларни бузиш Тошкент шаҳар ҳокимининг 2017 йил 1 июлдаги 690-сонли қарорига асосан амалга оширилган. Очилган ҳудудда замонавий автотураргоҳ, машиналар қўйиш жойи ва болалар майдончаси қурилади», дея изоҳ беришди.

Аммо 67-уйнинг орқа ҳовлисида уларнинг бирортаси ҳам йўқ. Бу туманнинг бўлмаса, шаҳар маъмуриятига савол: улар қачон бўлади?

Акимжон Адизов.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech