26 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +36,4 °C

Хавфсизлик
9 Апр  2019 3078

Бировнинг фарзандини туғруқхона шифокори 100 долларга сотди

Бош прокуратура Департаментининг Янгийўл шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда, Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х., бир оиланинг дунёга келган фарзандини ўлдига чиқариб, уни ўзгага сотиб юборган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Шифокор фуқаро З.Э.нинг 01.04.2019 йилда туғилган қиз фарзандини гўёки ўлди деб хабар бериб, бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали сотиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech