22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,3 °C

Спорт
1 Мая  2019 887

“Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида мамлакатимизда «спорт ойлиги» бошланди

Бугун Миллий олимпия қўмитаси қўл урган ушбу янги лойиҳага старт берилди. Унда илгари сурилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” жумласи юзлаб ёш спортчиларнинг қалбидаги шиорга айланди. Айнан ушбу шиор билан бошланган янги флешмоб секин-аста Республикамиз ҳудудини қамраб олмоқда, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.

Бундай спорт ойлигини эълон қилиш, аввало, оммавий спорт билан шуғулланувчи қатламни ошириш ва ҳар бир фуқарони соғлом турмуш тарзига жалб қилишдир.

Биз жорий қилган ойлик мураккаб спорт турларини қамраб олмаган. Унда асосан баскетбол, футбол, волейбол, гандбол каби ўйин спорт турларини учратиш мумкин. Режада мактабгача таълим муассасалари, мактаб ва олий ўқув юрти вакиллари учун алоҳида дастур ишлаб чиқилган. Мисол учун, мактабгача таълим ва кичик ёшдаги ўқувчилар учун “Қувноқ стартлар” спорт ўйинини жорий қилганмиз. Умуман спорт дастурлари бўйича низом ишлаб чиққанмиз ва бу билан керакли федерациялар ва таълим муассасалари танишиб чиқишган”, – деди МОҚ Бош котиби Жасур Матчанов.

Спорт ойлиги 31 майга қадар давом этади. Унда юртимизнинг барча туман ва шаҳарлари бўйича кўплаб оммавий мусобақалар ташкил қилиш режалаштирилган бўлиб, якунда Республика босқичи бўйича ғолиб ва совриндорларни аниқлаб олиш режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech