20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,2 °C

Мамлакатимизда
18 Апр  2019 953

Битирувчилар жамғармаcи ташкил этилади

Ҳукумат қарори (321-сон, 17.04.2019 й.) билан Таълим муассасаларида уни битириб, юксак ютуқларга эришган номдор шахсларнинг ҳомийлик хайрия маблағлари ҳисобига шакллантириладиган битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда Жамғарма низоми тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Жамғарма таълим муассасаларида унинг раҳбари буйруғи билан ташкил этилиши мумкин, деб хабар бермоқда “Ҳуқуий ахборот” канали.

Таълим муассасаларида Жамғармани ташкил этиш мажбурий эмас.

Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун йўналтирилади:

- зарур ўқув ва илмий адабиётлар ҳамда жиҳозларни харид қилиш;

- иқтидорли ўқувчи ва талабаларни шунингдек, кам таъминланган оила фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ва мукофотлаш;

- профессор-ўқитувчилар ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва бошқалар.

Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси таълим муассасаларининг расмий сайтларида эълон қилиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech