30 Ноябрь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Транспорт
2 Июл  2020 732

Биржа савдоларида АИ-80 люкс маркали бензин сотила бошлади

Жорий йил 30 июндан Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг биржа савдоларига АИ-80-ЛЮКС-К2-Л маркали автомобиль бензини қўйила бошланди. Биржа савдоларида автоёқилғининг сотувчиси сифатида «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ иштирок этяпти.

Мазкур янги биржа товари бўйича 2 та стандарт биржа шартномалари очилди. Уларнинг шартларига кўра АИ-80 (октан рақами 77, тадқиқот октан рақами 82,5) автомобиль бензининг бошланғич нархи бир тоннаси учун 4 300 000,0 (акциз солиғи билан) сўм ва 3 964 748,0 сўм (акциз солиғисиз)ни ташкил этади. Товарни етказиб бериш шартлари – FCA Охунбобоев темир йўли бекати.

«Ўзбекнефтегаз» АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар АИ-80 люкс маркали автомобиль бензиннинг харидорлари ҳисобланади. Савдолар эркин, ошкора ва барча иштирокчилар учун тенг шароитлар таъминланган ҳолда ўтказилмоқда.

Биржа савдоларида иштирок этиш учун ЎзРТХБ АЖ да онлайн аккредитациядан ўтиш ва биржанинг брокери билан шартнома тузиш лозим, деб хабар беради жамият матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech