07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,5 °C

Мамлакатимизда
19 Июл  2019 1240

Тошкент шаҳар ҳокимлигида биринчи ярим йиллик якунлари сарҳисоб қилинди

Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2019 йил биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Х.А. Шакиров 2019 йилнинг дастлабки олти ойи давомида пойтахтимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурида кўзда тутилган прогноз кўрсаткичларининг ижроси юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, туманларда саноат, инвестиция, хизмат кўрсатиш, чакана савдо, экспорт, бандлик йўналишида биринчи ярим йилликда қилинган ишлар сарҳисоб қилинди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджет даромадлари бўйича биринчи ярим йиллик учун белгиланган 1,5 трлн.сўм прогноз амалда 1,8 трлн.сўмга яъни 125 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, йиғилишда уй-жой ва коммунал соҳани ривожлантириш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда “Обод маҳалла” давлат дастурининг ижросига ҳам эътибор қаратилди.

Қайд қилинишича, шаҳримиздаги кўп қаватли уйларни 2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумга тайёрлаш ишлари бошланган ва ҳозирда бу борада 23 та йўналишда белгиланган чора-тадбирлар бажариляпти.

“Обод маҳалла” дастури бўйича бу йил шаҳримизнинг 24 та маҳалласида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 10 та маҳаллада белгиланган вазифаларнинг ижроси бошланган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech