07 Июнь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,4 °C

Кейинги авлод
12 Мая  2020 1156

«Бирдамлик» муҳтожларга ёрдам беради

Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабалари муҳтож оилаларга ёрдам бериш дастурини ишлаб чиқдилар.

Тошкент шаҳридаги Инха Университети талабалари томонидан ишлаб чиқилган «Бирдамлик» лойиҳаси» COVID-19 Challenge 2020» танловида иштирок этиб бешта ғолиблардан бири деб топилди.

«Компютер ва дастурий инжиниринг» факултетининг 4-курс талабалари — Беҳзодхон Махкамов, Азизбек Кобилов, Феруза Латипова, Шохсанам Ширинкулова, Дилором Алиева, Боҳодир Уринбоев, Музаффар Чориев, Ойбек Амонов ва Сардор Аллабергановлар ёрдамга муҳтож бўлган оилалар учун дастур ишлаб чиқдилар. Birdamlik.uz ва Telegram bot https://t.me/birdamlikuz_botлойиҳалари бирлаштирилган.

«Мамлакатимиз эпидемияга дуч келгани сабабли, биз барчамиз халқ учун қандайдир йўл билан фойдали иш қилишни режалаштирдик. Кўнгиллилар гуруҳларидан бирида айни вақтда Тунисда истиқомат қилувчи Тошкентда кўнгиллилар фаолиятини ташкил этишга ёрдам берган Нигора Исомиддинова билан танишдик. Улар муҳтож оилаларга ёрдам беришни истаганлар ўртасида мулоқот қилиш учун лойиҳа ишлаб чиқишни таклиф қилдилар. Birdamlik.uz сайтини яратиш ғояси шундай пайдо бўлди», деди ишлаб чиқувчилардан бири Феруза Латипова.

Бирдамлик - бу ёрдамга муҳтож бўлганлар ва уларга ёрдам кўрсатишни истаган кўнгиллилар учун яратилган лойиҳа. Лойиҳа жуда оддий ишлайди: фойдаланувчи сайтга ёки Telegram bot ига уланади ва ёрдамга муҳтож одам ёки кўнгилли сифатида сўровномани тўлдиради. Сўровномада сиз фамилия ва исмингизни, алоқа телефон рақамини ва яшаш манзилингизни кўрсатишингиз керак. Кўнгиллиларнинг ишини соддалаштириш учун ёрдамга муҳтож киши ижтимоий гуруҳлардан бирини танлаши мумкин, унга қуйидагилар киради: «Ёлғиз пенсионерлар», «Ногиронлар», «Ёлғиз оналар» ва бошқалар. Шунингдек, сўровномада сиз ёрдам турини танлашингиз мумкин: «Озиқ-овқат маҳсулотлари», «Дори- дармонлар» ёки А пунктидан Б пунктига «Етказиб бериш». Сўнг, ариза ихтиёрий шахсга узатилади ва керакли нарсалар етказиб берилади. Сўровнома максимал даражада соддалаштирилган ва уни ёрдамга муҳтож одам ёки гаджет ёки Интернет бўлмаган тақдирда тўлдириши мумкин — учинчи томон — қўшниси, таниши, қариндоши орқали ҳам.

«Бир ҳафта ичида бизнинг жамоамиз ушбу лойиҳани яратди. Барча ишлар масофадан туриб амалга оширилди. Мен Тошкентда эдим, Азиз Андижондан, Феруза Навоийда, Шоҳсанам Жиззахда. Бошқа йигитлар ҳам Ўзбекистоннинг турли бурчакларида эдилар. Нигора Исомиддинова Тунисдан бизга маслаҳатлар бердилар. Масофа бизнинг лойиҳамизни амалга оширишга халақит бермади, натижада биз COVID-19 Challenge-2020га ариза беришга қарор қилдик», — деди Тошкент шаҳридаги Инха Университети талабаси Беҳзодхон Махкамов.

Таъкидлаш жоизки, «Бирдамлик» лойиҳаси инқирозга қарши танловда «Муҳтож аҳолига ёрдам бериш» номинациясида ғолиб чиқди ва ривожланиш учун маблағ олади. Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, пандемия бундай лойиҳаларни яратишга туртки бўлди.

«Пандемия тугаган ҳолда ҳам, бу лойиҳа ўз долзарблигини йўқотмайди. Чунки ҳар доим ёрдамга муҳтож одамлар бўлиб уларга ёрдам беришни [оҳлайдиган кўнгиллилар бор. Лойиҳамиз карантин пайтида яратилган марказ. Келгусида биз турли кўнгиллилар гуруҳлари, шунингдек ёшлар иттифоқи, эҳтимол маҳалла қўмиталари ва бошқа ижтимоий йўналтирилган бўлимлар билан ишлаш ниятидамиз», — деди лойиҳа муаллифи, талаба Азизбек Қобилов.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19 Challenge-2020 танловида энг зўр «Бешталик» рўйхатида Тошкент шаҳридаги Инҳа Университети талабаларининг «Бирдамлик» ва «Ақлли ниқоб» лойиҳалари қатнашиб, финал босқичда ғолиб деб топилган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech