09 Июль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34,9 °C

Саломатлик
4 Июн  2020 420

Бир кунда 73 нафар бемор соғайди

Қорақалпоғистонда 4 нафар, Тошкентда 64 нафар, Самарқандда 5 нафар бемор тузалиб, юртимизда жами соғайганлар 3087 нафарга етди.

Қорақалпоғистон Республикасида тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда.

Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 11 нафар эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда.

Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда.

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда.

3-сонли туғруқ мажмуасида шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда.

Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1 234 нафар ташкил қилади.

Самарқандда 5 нафар бемор тузалиб, юртимизда бугун кун давомида соғайганлар сони 73 нафарга етди

Самарқандда тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 42 ёшда, ёши кичиги 15 ёшда.

Самарқандда ҳозирда соғайганлар 314 нафарга етиб, даволанаётганлар 48 нафар бўлиб турибди.

Шундай қилиб, бугун 73 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3 087 нафарни ташкил этади, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech