25 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +12,2 °C

Ташвишли хабар
27 Дек  2018 1763

500 миллион сўмлик табиий газ «ўғрилари» вилоят ва туман газнинг мансабдор шахслари экан

Мажбурий ижро бюроси Сирдарё вилоят бошқармасининг маълум қилишича, бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Президентимизнинг тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишлар олиб борилмоқда. Тезкор тадбирлардан бири Сирдарё туманида ўтказилди. 

Туманнинг «Шоликор» маҳалласида жойлашган «Даврон Достон Бекзод» фермер хўжалигига тегишли 80 сотихлик иссиқхонада табиий газ тармоғига ноқонуний равишда уланилиб, ўзбошимчалик билан фойдаланилаётганлиги аниқланди. Иссиқхонанинг устамон эгаси, фуқаро Ш.Қ. 18 дона қўлбола ясалган газ ёндиргичлар орқали табиий газдан ўз ихтиёрича фойдаланиб келган.

Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида туман газ таъминоти корхонаси манфаатларига 500 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Энг ажабланарлиси, ушбу ҳуқуқбузарликларни содир этган шахс вилоят газ таъминоти корхонасида масъул вазифада ишлайди. Унинг акаси эса туман газ таъминоти корхонаси раҳбари ҳисобланади.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech