14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Спорт
19 Сен  2019 751

Беш нафар боксчимиз жаҳон чемпионати ярим финалида

Хабарингиз бор, Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Чорак финал баҳсларидан сўнг беш нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финалга йўл олди.

Куннинг сўнгги жанги энг оғир вазн тоифасида Баҳодир Жалолов иштирокида кечди. Ҳамюртимиз бу жангда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади. Баҳодир биринчи раунднинг ўзида АҚШ вакили Ричард Торресни накаутга учратди. Жалоловнинг чап қўлда йўллаган ажойиб зарбасидан кейин америкалик боксчи узоқ вақт ўрнидан тура олмади ва вакилимиз ажойиб ғалаба билан ярим финалга йўл олди.

Шу тариқа рингга кўтарилган 5 нафар боксчимизнинг барчаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Регламентга кўра, финал учун кечадиган жанглар 20 сентябрь куни бўлиб ўтади. Қуйидаги боксчиларимиз ярим финалда рингга кўтарилади.

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
-69 кг: Бобоусмон Батуров
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech