17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Хавфсизлик
21 Авг  2019 530

Бемор бола учун йиғилган пулларни ўғирлади

ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Навоий шаҳрида яшовчи 48 ёшли Ж.П. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унинг платик картасидаги пуллар номалум шахс томонидан ечилганини маълум қилган.

Маълум бўлишича, Ж.П. 12 ёшли қизи Г.А.нинг соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам кераклиги тўғрисида “телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Бемор болажон” каналига эълон берган. Жорий йил 3 июлдан 4 июлга қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс +99890-362-**-** телефон рақамидан Ж.П.га қўнғироқ қилиб, унинг эълони билан танишганини ва қизининг соғлиғини тиклаш учун ўз ҳисобидан пул маблағларини ҳайрия қилмоқчилигини айтиб, алдов йўли билан ишончига кирганини ва ундан пластик картаси махфий кодини олиб картасидан 6 090 300 сўм пулини ечиб олган. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ фуқароларга ҳайрия қилиш мақсадида ёки турли интернет сайтлари орқали арзон нарҳдаги маҳсулотларни сотиб олишни айтиб, банк ҳисоб рақами, пластик карточка рақамларини сўраган шахсларга ҳисоб рақам ва пластик карточканинг махфий кодларини бермасликни тавсия қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech