15 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,5 °C

Спорт
5 Фев  2019 1649

Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан тақиқланган модда топилган

Бокс бўйича Рио олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати совриндори Бектемир Мелиқўзиевнинг қонидан допинг топилган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри хабар тарқатди. 

Маълумотларга кўра, ўтган йилги текширувлардан бирида Мелиқўзиевнинг допинг таҳлиллари ижобий натижа берган. Унинг бир муддат мусобақаларда иштирок эта олмаганига айнан шу допинг тест натижалари сабаб бўлгани айтилмоқда. Бироқ бу борада расмий манбаларда хабар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бектемир Мелиқўзиев Ўзбекистон терма жамоасига номзодлар саралаб олинадиган сўнгги Ўзбекистон чемпионатида ҳам иштирок этмаганди. Баъзи маълумотларга кўра, бунга унинг жароҳати сабаб қилиб кўрсатилган.

Ҳозирча Мелиқўзиевнинг қонидан қандай тақиқланган модда топилгани ва бу борада қандай санкциялар қўлланилгани борасида аниқ маълумотлар йўқ.

Айни вақтда Мелиқўзиев машғулотларда иштирок этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech